Собиқ клубини жазолашни яхши кўрадиган Мората
Чемпионлар лигасининг 4-турида "Милан" "Реал" меҳмони бўлди. Биринчи тайм сўнггида Альваро Мората жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, испаниялик ҳужумчи мадридликлар дарвозасига ЕЧЛ доирасида 3-голини урмоқда. Бундан олдин у 2015 йили икки марта "қаймоқранглилар" дарвозасини ишғол қилган ("Ювентус" сафида). Шунингдек, Мората "Реал"га умумий ҳисобда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Альваро "Реал Мадрид Кастилья"дан чиққан бўлиб, 2014 йилдан 2016 йилгача "Ювентус"да ижарада ўйнаб, қайтди. Шундан кейин бир мавсумдан сўнг жамоани буткул тарк этди.
Фикрлар