
Собиқ мураббий Дембеленинг "Олтин тўп"даги имкониятлари ҳақида гапирди
Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан Усмон Дембеленинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.
"У ажойиб мавсум ўтказди, ҳамма мусобоқаларда ғолиб бўлди. Усмон бу курашда иштирок этиш учун барча мезонларга тўлиқ жавоб беради. Бироқ, кўпинча кутилмаган ҳодисалар рўй бериб, ғолиб сифатида умид қилинган футболчи эмас, балки бошқа бир одам ғалаба қозонади", - деди хозирда “Ал-Иттиҳод”ни бошқарайотган мутахассис “Le Parisien” нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, ПСЖ ҳужумчиси бу мавсум жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол киритди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, 28 йошли футболчи жамоаси билан Чемпионлар лигаси, Франция кубоги, Лига 1 ва Франция Суперкубогни қўлга киритди.
Комментарии