Собиқ МЮ футболчиси: "Арсенал" кучли тўртликка кирса, ҳайрон бўламан

Луи Саанинг фикрича, "Ливерпуль" Премер-лига чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан курашади.

"Менимча, "Ливерпуль" асосий хавф бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда қилган ишларидан кейин ҳамма "Арсенал"ни тилга олса керак. Аммо улар бу ёзда яхши трансферларни амалга оширган тақдирда ҳам, улар бу мавсумда “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан юқори ўринларни эгалласа, ҳайрон қоламан”, деди “Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ форварди.

"Ливерпуль" 2022/23 йилги мавсумни АПЛ турнир жадвалида "Манчестер Сити"дан 12 очко ортда қолиб, 5-ўринда якунлади.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!