Собиқ НБА ўйинчиси UFCда фаолиятини бошламоқчи
Ads

НБА собиқ ўйинчиси Ройс Уайт аралаш яккакураш жанг санъатларида фаолиятини бошламоқчи. 27 ёшли спортчи бунда UFC чемпионлик камари учун бир марта урушишни режалаштирмоқда.

Мен жаҳондаги энг яхши спортчилардан бириман, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради ESPN нашри. – НБА менинг жисмоний ҳолатимни, гавдамни ва кучимни қадрлайди. Ўйлайманки, буларнинг барчаси UFCга тўҳри келади. Мен ўзи ёшлигимдан яккакурашлар мухлиси эдим. Энди бунга эриша олишимдан жуда хурсандман.

Эслатиб ўтамиз, НБАда Уайт “Сакраменто” жамоаси шарафини 2013 йилда атиги учта ўйинда ҳимоя қилган.