Собиқ "Реал"чи яна жамоага қайтди

Усмон Гаруба "Реал"га қайтди. Мадрид клуби ўзининг собиқ баскетболчиси билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Шартнома 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Анча бўйдор(202 см) саналган бу спортчининг ёши(22) ҳам хали яна анча вақт баскетбол ўйнашига етиши мумкин.

Усмон 2021 йилдан бери НБАда ўйнаб келади. У ерда баскетболчи "Хюстон" ва "Голден Стейт" шарафини ҳимоя қилди. Гаруба "Реал Мадрид" академиясини тарбияланувчиси саналади ва жамоада икки мавсум(2019-2021) ўтказганидан сўнг фаолиятини океан ортида давом эттиришга қарор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!