Собиқ UFC чемпиони "Шон О'Мэлли – Мераб Двалишвили" ўртасидаги жангга ўз прогнозларини билдирди

  • 14 сентябрь, 10:32
  • 0
  • MMA
Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (65 кг) америкалик Макс Холлоуэй Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. “Мераб ажойиб кардио ва прессингга эга. Аммо унинг жангларида биз қайта-қайта кўрадиган хато - жуда кўп зарбаларни ўтказиб юборишидир. Бу вазнда хатога йўл қўйишни истамайдиган битта жангчи бўлса, у ҳам Шон О'Мэллидир. Мен Шонни фаворит ҳисоблайман. Албатта, бу ерда Мерабга нисбатан ҳеч қандай ҳурматсизлик йўқ, у ҳам зўр йигит. Лекин О'Мэлли кучсиз жиҳатингизни пайқаса бўлгани, сизни бемалол мағлуб эта олади", - деди Холлоуэй.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!