Собослаи: "Энг муҳими — ғалабадан кейин ҳам шу руҳни сақлаб қолиш"
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи жамоанинг Чемпионлар лигасида "Реал" устидан қозонган ғалабасидан кейин натижани мустаҳкамлаб бориш муҳимлиги ҳақида гапирди.
"Ҳамма кўрди, биз "Реал"га қарши қандай ўйнадик. Ҳамма майдонда югурди, курашди, бир-бирини қўллаб-қувватлади, ёрдам берди. Энг муҳими — шу руҳда давом этиш.
Олдимизда узоқ йўл бор. Энди ҳамма нарса Премьер-лига ва демак, дам олиш кунлари "Манчестер Сити"га қарши ўйинга боғлиқ. Уларнинг қанчалик кучли эканини биламиз. Мавсум узун.
Агар шу пайтда етти очколик устунликка эга бўлганимизда ҳам, ҳали чемпионат ҳал бўлди, деб ҳеч ким айтмасди.
Ўтган мавсумда етакчилик қилаётган пайтда биз шиддатга берилмай, тинч ва собитқадам бўлиб давом этганмиз, чунки футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин.
Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз, ғалаба қозонишда давом этамиз, кейин бошқа жамоалар нима қилади — шундан кейин кўрамиз", – деди мерсисайдликлар футболчиси.



Фикрлар