Собослаи: “Қоидалар инсон ҳаётидан муҳим эмас”

Доминик Собослаи Венгрия терма жамоаси ўйинидан сўнг шифокорлар ишидан норозилигини билдирди.

Кеча венгрияликлар “Евро-2024” 3-турида Шотландияни мағлуб этишди (1:0) ва “А” гуруҳида учинчи ўринни эгаллашди.
68-дақиқада шотландиялик дарвозабон Ангус Гунн венгриялик ҳужумчи Барнабас Варга билан тўқнашиб кетди. 30 ёшли футболчи  йиқилиб тушди, у воҳимали ҳаракатлар қилиб хушини йўқотди. Варгани камералардан тўсишди ва узоқ вақт тиббий ёрдам кўрсатиб, уни замбилда олиб кетишди.

 Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси шундай деди: “Варганинг юз суяги синган. У бошқа Еврода ўйнамайди”.

Ўйиндан сўнг терма жамоа сардори Собозлаи ҳам бўлган мудхиш ҳодиса ҳақида ўз фикрларини айтди. 

“Мен буни ҳеч кимга тиламайман. Мен Варга яқинидаги биринчилардан бўлдим. Умид қиламанки, у билан ҳаммаси яхши.

Мен тиббий протокол қандай ишлашини билмайман, нега парамедиклар югурди ёки дарҳол замбилни олиб келишмади. Биз шифокорни итариб юборди, мен эса замбилни кўтардим, инсон ҳаёти бундай пайтда қоидалардан муҳим деб ўйлайман",-деди Венгрия сардори ва "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Собослаи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!