"Сочи" - "Спартак": Ўрунов майдонга тушди (матнли трансляция) LIVE 1:0
Россия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Сочи" - "Спартак" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Айртонга сариқ карточка кўрсатилди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Остоннинг қанотдаги фаоллиги сабаб "Спартак" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо шериклари стандартдан фойдалана олмади.
- 87'
Бакаев ўрнига Ўрунов майдонга тушди.
- 84'
Заика огоҳлантирилди.
- 83'
Умяров сариқ карточка ишлаб олди.
- 81'
Бакаев рақиб ҳужумини зарарсизлантиришда яхши ҳаракат қилди.
- 76'
"Спартак" тўпни назорат қилган ҳолда рақиб хатосини кутмоқда.
- 72'
Жоазиньо ўрнига Заика майдонга ташланди.
- 70'
Ларссон ўрнига Кутепов майдонга тушди.
- 68'
"Спартак" бурчак зарбасини қисқа пас орқали ўйнаб кетди.
- 66'
Мозеснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 65'
Забалотний огоҳлантирилди.
- 64'
Сочиликлар хотиржам ҳимояланмоқда.
- 61'
Крал ўрнига Умяров майдонга тушди.
- 57'
ГОЛ! Кристиан Нобоа Максименконинг қўллари етмайдиган жойга тўпни аниқ йўллади.
- 57'
Дуганжич ўрнига Заболотний майдонга туширилди.
- 54'
"Спартак" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди.
- 53'
"Спартак" қисқа паслар орқали ўйинни назорат қилмоқда.
- 51'
Дуганжич сариқ карточка ишлаб олди.
- 50'
Айртоннинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Спартак"нинг голи ВАР томонидан бекор қилинди. Тўп қўл билан ўйналган.
- 41'
Тедеско ҳакам томонидан огоҳлантирилмоқда.
- 39'
Понсе ҳужумда фол ишлатди.
- 38'
Маслов тактик фол ишлатмоқда. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 36'
Мозеснинг тўп йўқтишидан рақиблар фойдаланиб қола олмади.
- 32'
Крал сариқ карточка ишлаб олди.
- 31'
"Спартак" рақибга қарши кучли прессинг қўлламоқда.
- 29'
Мозеснинг жарима майдонига узатмасига ҳеч бир шериги йўналиш бериб юбора олмади.
- 27'
Терехов сариқ карточка ишлаб олди.
- 25'
Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда.
- 23'
Жигони майдон маркзида йиқитишди. "Сочи" футболчисига бу гал карточка кўрсатилмади.
- 21'
Мозеснинг тайёргарликсиз йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 19'
Жоазиньонинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 16'
Мозес ҳужумда фол ишлатди.
- 14'
Нобоанинг жарима майдони томон юриши ва йўллаган зарбаси хавфли чиқди.
- 13'
Бакаевнинг узатмаси кучсиз чиқди.
- 10'
Понсенинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 10'
Маммана сариқ карточка ишлаб олди.
- 8'
"Спартак" тўпни назорат қилмоқда.
- 6'
Артур Юсупов қоидани бузди. Ҳакам карточка кўрсатмади.
- 5'
Жоазиньо офсайдда қолиб кетди.
- 4'
Максименкога Юсуповнинг зарбаси қийинчилик туғдирмади.
- 3'
Бакаев ҳужумда фол ишлатди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган.
- 0'
Ассалому адайкум, азиз футбол мухлислари. Россия Премьер-лигаси 18-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Спартак" клуби "Сочи" меҳмони бўлади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар