София Гран-приси. Турсунқулова мусобақани ғалаба билан бошлади
Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Бугун Нигора Турсунқулова, Дмитрий Шокин ва Светлана Осипова жангларда қатнашишади.
Бундан бироз аввал Чиба Гран-приси бронза медали соҳибаси Нигора Турсунқулова 1/16 босқичида грециялик Атанасия Митсопулуга қарши даянга чиқди. Ҳамюртимизнинг катта устунлиги остида ўтган баҳсда 14:9 ҳисоби қайд этилди ва Турсунқулова нимчорак финалга чиқди. Ушбу босқичда Нигора хорватиялик Матея Йелич билан жанг қилади.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар