"Сўғдиёна" - Металлург": Матнли трансляция

Бироздан сўнг Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



  • 90+3'

    Ўйин ўз якунига етди. Мазкур баҳсда жиззахликлар рақибдан 2:0 ҳисобида устун келди. 

  • 90+3'

    "Металлург" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Меьаллург"нинг кетма-кет ҳужумларини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 85'

    Жасур Ҳасановнинг олдинга ўтиши муваффақиятсиз якунланди. 

  • 82'

    "Металлург" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 77'

    Майдон марказида жиддий кураш кечмоқда. 

  • 75'

    Митрович рақибнинг ҳавфли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 72'

    "Сўғдиёна" ҳавфли ҳужумлар уюштирди ва бурчак тўпи ишлаб олди. 

  • 68'

    "Металлург" сафида ўзгариш. Муҳаммад Исаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди. 

  • 64'

    Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчиси йиқилиб тушди, бироқ унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади. 

  • 60'

    "Металлург" кетма-кет бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 58'

    "Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 55'

    "Металлург" футболчисининг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 53'

    "Сўғдиёна" яна олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнади. 

  • 48'

    ГООООООООЛ! Норхонов дарвозабоннинг хатосидан сўнг орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 47'

    Иккинчи бўлимни бекободликлар яхши бошлади. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчит бўлимига старт берили.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди.Ҳозирча жиззахликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45+2'

    Митрович узоқ масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қўлидан чиқариб юборди ва тўп  дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз якунига етди ва 2 дақиқа тўхталишлар учун қўшиб берилди. 

  • 44'

    Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 41'

    "Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, Норхонов тўпни шеригига қолдирди, Жамшиднинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

  • 39'

    Майдон марказида Бекобод клуби футболчиси ўйин қоидасини бузди. 

  • 36'

    Дамир Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 34'

    "Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 32'

    Майдон эгалари яна ўйин қоидасини бузди. Бекободликлар фойдасига жарима зарбаси. 

  • 30'

    "Металлург"да жарима зарбасидан кейин яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

  • 28'

    Норхонов Болтабоевга тўпни оҳиста ўтказиб юборди. Жамшиднинг олисдан йўллагн зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 

  • 28'

    Бекободлкларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсизлик билан якунланди. 

  • 25'

    Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди. 

  • 23'

    "Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 22'

    Қанотдан амалга оширилган узатмани "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович эгаллаб олди. 

  • 20'

    Саламат Қутибаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.  

  • 18'

    "Металлург" яна олдинга ўтди, бироқ сўнгги узатмада уларга аниқлик етшмаяпти

  • 16'

    "Металлург"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 15'

    Бекободликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 14'

    "Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, бироқ бош билан йўлланган зарбага аниқлик етишмади. 

  • 12'

    Майдон марказида Абдураҳмон Абдулҳақов  "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 11'

    "Металлург" дарвозасига яна бир кучли зарба йўлланди. Турсунбоевдан сейв. 

  • 9'

    Ниҳоят бекододликлар олдинга ўтишди. 

  • 7 '

    Жиззахликлар кетма-кет бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 5'

    Мезбонлар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 1'

    ГОООООООООЛ! Илк дақиқаларданоқ Жамшид Болтабоев мезбонларни олдинга олиб чиқди. 

  • 0'

    Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нормамат Носиров
26/09/2021 16:24
уйин бошланмасдан гол метал-га . мет-рг факат очко улашаяпти. бекабодликлар Шипиловни чакиринглар умуман уйин йук