"Сўғдиёна" - "Насаф": Ҳисоб 2:2! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • Ўзбекистон кубоги
  • 1-тур

Сўғдиёна

2 : 2

20/04/2021 18:30

Насаф

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Томонлар супер ўйин тақдим этиб берди!

  • 90+3'

    Ҳусниддин Алиқуловнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+2'

    Майдон эгалари стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Ўйин сўнгини ҳар икки томон вакиллари ҳужумда ўтказмоқда.

  • 85'

    ГОООООООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Норхонов дарвозага киритди.

  • 83'

    Бурчак тўпидан кейин хавф туғдира олган "Сўғдиёна" вакиллари тўпни дарвоза томон йўллай олмади.

  • 82'

    Жавоҳир Қаҳрамонов захирага олинди. Унинг ўрнига Ислом Бойсариев майдонга тушди.

  • 80'

    Хусайн Норчаев ўз ўрнини Муҳриддин Зоировга бўшатиб берди.

  • 78'

    "Насаф"да яна бир стандарт вазият зое кетди.

  • 76'

    Рақибини йиқитган Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди.

  • 75'

    Футболчилар ўзаро жиддий тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашишга мажбур бўлди.

  • 74'

    Энди "Сўғдиёна" футболчилари Насруллаевга нисбатан қўполлик ишлатмоқда.

  • 72'

    Ойбек Нурматов ўз ўрнини Шохруз Норхоновга бўшатиб берди.

  • 71'

    Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим. Шерзод Насруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 70'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган жиззахликлар яна фаоллашди.

  • 68'

    ГООООООООООО! "Насаф" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Марко Станоевич аниқ зарбаси билан дарвозанинг тўққизлик бурчагини ишғол этди.

  • 68'

    Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.

  • 67'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "Насаф" жарима тўпини қўлга киритди.

  • 65'

    Станоевичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 65'

    Лука Чермелга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Норчаев жарима майдонига яқин ҳудудда қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Насаф"да стандарт вазият юзага келди.

  • 61'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар рақиб жарима майдонига киришга қийналмоқда.

  • 59'

    "Сўғдиёна" футболчиси жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 56'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар фаолликни оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 54'

    ГОООООООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Нуқтага яқинлашган Ҳусайн Норчаев ўзидан чап томонга зарба берди ва ҳисобдаги тафовутни йўққа чиқарди.

  • 53'

    Жарима майдони ичида ҳимоячилар Комиловга нисбатан қоида бузди. Бу - пенальти!

  • 52'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 50'

    Бердиев шогирдлари бурчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келтирди. Аммо тўпни дарвозага киритадиган футболчи топилмади.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликни "аждарлар" фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    "Насаф" сафида ўзгариш: Турдиалиев ўрнига Хўжамбердиевга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Мезбонлар футболчисининг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 40'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Станоевичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 39'

    Ойбек Нурматов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 38'

    Қаршиликлар ҳужумда хавф юзага келтира олмаяпти. Рақиб мудофааси яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 36'

    Майдон эгаларининг босими давом этмоқда. "Насаф" катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 34'

    Амановнинг стандартдан берган хавфли зарбаси йўналишини Ғайбуллаев ўзгартирди.

  • 33'

    Саҳоб Рашидовга бир неча дақиқадан буён тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    Азамат Соибовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    Жарима майдони остонасида Азамат Соибов рақибига нисбатан қоида бузди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

  • 28'

    ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Тўп қаршисига келган Жавоҳир Қаҳрамонов ўзидан ўнг томонга мукаммал зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 27'

    Ўзаро тўқнашиб кетган Чермель ва Саитовга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 26'

    Жарима майдони ичида Чермелга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 24'

    "Сўғдиёна" футболчисининг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    "Аждарлар"нинг чап қаноти нисбатан фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 20'

    Дилшод Саитовнинг узатмасидан кейин тўпга жамоадоши ета олмади.

  • 18'

    "Сўғдиёна" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 16'

    Мезбонлар футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 13'

    Футболчилар бироз асабий руҳда ўйин намойиш этмоқда.

  • 11'

    Насруллаевга нисбатан қўполлик ишлатган Элёр Орипов огоҳлантирилди.

  • 10'

    Назорат "Насаф"да. Мезбонлар ҳимояда тартибли ҳаракат қиляпти.

  • 8'

    Ҳозирча, эҳтиёткорлик асосий планга чиқмоқда.

  • 6'

    Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 4'

    Жарима майдонига узатилган кроосни Азамат Соибов ушлаб олди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан қаршиликлар ҳужумга ўтди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elyor Baratov
20/04/2021 19:32
PFL rahbarlaridan bitta iltimosim bor xolis muxlis sifatida shu hakamlaringizga o'yindan oldin bittadan zrena ko'zoynak beringlar!
Bu ko'rlarga nima bo'lgan! Yerni tepib yeqilgan o'yinchiga penalti berib o'yinni o'ldirdi qo'ydi!

&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/04/2021 19:22
Shunchaki. Uzbek fudbolini oyogiga bolta urapti. Sudiyala. Nasaf yoshlariga esa tan berish kerak. kuchini taqsimlap. asabini iloji boricha asrab. bulmasa hozirgacha kim nima Nasafdan kamiga. 5 uyinchi qizil olardi. bunoqa sudiya qiliqlarini kurib uzini qulga olmasa. Shu sudiyala ham uyiga borib bola chaqasiga. ishlap kelapman deydida. uzi aslida esa Kim qancha odamni asab tolasini uzib. ana aytaman. bunoqa sudiyala. bor ekan Uzbek fudboli usmaydi.