“Сўғдиёна” 13-майдан бошлаб ўз стадионига қайтади
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талаблари асосида Cоcа-Cоlа Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун республиканинг 4 та шаҳрида жойлашган стадионлар майдони ва прожекторида таъмирлаш ишлари давом этаётганди: Андижон, Олмалиқ, Жиззах, Термиз. Май ойида Жиззахдаги стадион қайта фойдаланишга топширилади.
"Сўғдиёна" стадиони 2022-йилги мавсумда тарихда илк бор OFK кубоги учрашувларини қабул қилди. Шундан сўнг стадион майдони, унинг дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатлари бошланди. Лига майдон тайёр бўлгунига қадар “Сўғдиёна” футбол клуби иштирокчидаги уй учрашувлари Зоминда ўтиши юзасидан қарор қабул қилди.
Бугунга келиб “Сўғдиёна” стадионида барча зарур ишлар амалга оширилган бўлиб, майдон чими майнинг дастлабки ўн кунлигида футбол учрашувларини қабул қилиш учун тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, клуб ҳамда Лига ўзаро келишган ҳолда Cоcа-Cоlа Суперлига 10-туридан жой олган “Сўғдиёна” — “Турон” учрашуви билан “Сўғдиёна” стадионига қайтишни режалаштирди. Стадион прожекторлари OFK талабига жавоб беради.
“Сўғдиёна” — “Турон” учрашуви 13-май — шанба куни бўлиб ўтади.
Фикрлар