"Сўғдиёна" Анталиядаги ўртоқлик ўйинида дуранг ўйнади
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “Сўғдиёна” бугун Украинанинг «Металлист» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Биринчи бўлимда кучли шамол сабаб ўйин бироз қийин кечди. Ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида украиналиклар ҳисобни очишга эришишди. Орадан кўп вақт ўтмай Элёр Орифов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шу тариқа, учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Назорат учрашуви
“Сўғдиёна” – “Металлист” – 1:1
Голлар: Картушов, 82 – 0:1. Элёр Орифов, 84 – 1:1.
Фикрлар