
"Сўғдиёна" икки нафар легионери билан хайрлашди
Иккинчи даврага таркибини кучайтираётган "Сўғдиёна" клуби икки нафар ўйинчи билан хайрлашганини эълон қилди.
"Жамоамизнинг икки легионер футболчиси — Лука Жоржевич ва Эҳсони Паншанбе Сўғдиёна футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилди.
Биз ҳар иккала футболчига келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, черногориялик Жоржевич ва тожикистонлик Паншанбе жорий мавсум аввалида "Сўғдиёна"га қўшилишганди.
Лука Жоржевич Суперлигада 8 та ва Кубокда 1 та ўйинда майдонга тушди. 1 та гол урди ва голли пас узатди. Паншанбе эса Суперлигада 14 ва Кубокда 3 та учрашувида иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 ассист бор.
Комментарии