"Сўғдиёна" "Машъал"га қарши ўйинга Бухорода тайёргарлик кўради

Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент шаҳрида олиб борган "Сўғдиёеа" жамоаси кеча мазкур йиғинни тугатиб, Жиззах шаҳрига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Беш кунлик танаффусдан сўнг 22 февраль куни жамоа аъзолари Жиззахда йиғилади ва 25 февралда эса "бўрилар" Бухоро шаҳрига йўл олишади. Бухорода бир неча кун машғулотл ўтказиб, шу орқали Суперлига биринчи баҳсига, "Машъал" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрилади.

Маълумот учун, Суперлига 1-туридан ўрин олган "Машъал"-"Сўғдиёна" баҳси 29 феврал куни "Баҳром Вафоев" стадионида соат 14:30 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
National Team
19/02/2020 21:21
Olg'a Bo'rilar. Jizzax siz bilan!