"Сўғдиёна" "Насаф"га қарши назорат баҳсини ўтказади

Чемпионатдаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоалар назорат учрашувларини ташкил қилишмоқда.

Жумладан, Иван Бошкович бош мураббийлигидаги Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 14 июнь куни “Насаф”га қарши назорат баҳсида майдонга тушади. Бу хусусида “Сўғдиёна” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бўлажак учрашув “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
12/06/2023 07:38
Zur uyin buladi.