"Сўғдиёна" ўз сафига янги легионерни жалб қилди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ёзги йиғин давомида таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар кузатилмади.

Бош мураббий Улуғбек Бақоев жамоадаги футболчиларни сақлаб қолди. Фақат трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида легионер ҳужумчи қўшиб олингани маълум бўлди.

Мавсумнинг биринчи қисмида про-лигада Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган сербиялик 24 ёшли ҳужумчи Дарко Станоевич энди “Сўғдиёна” таркибида тўп суради.  

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча дақиқалардан кейин Суперлиганинг 13-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида АГМК билан беллашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!