"Сўғдиёна" сафига янги футболчилар қўшилди

 

Жиззахнинг  “Сўғдиёна” жамоаси айни кунларда Тошкентда ўз машғулотларини давом эттирмоқда. Жамоа мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибга янги футболчиларни жалб этишда давом этмоқда.

Аввалроқ жамоа машғулотларига Мансур Саидов ва Шерзод Ҳакимовлар келиб қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа лагерига ўтган мавсумда "Навбаҳор” сафида тўп сурган Сардор Азимов ва U-23 миллий терма жамоа сафида Осиё чемпиони номига сазовор бўлган посбон Дилшод Хамроевлар келиб қўшилди.

Улар бугун “Бухоро” га қарши баҳсда жамоамиз сафида ҳаракат қилишади. Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” бугун “Бухоро” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 11:00 да "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!