Асосий мазмунга ўтиш

"Сўғдиёна" Швеция чемпионатида ўйнаган ҳужумчини олиб келди

Расмий хабар.

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Сўғдиёна" янги трансферлар амалга оширишда давом этади.

"Сўғдиёна" нигериялик ҳужумчи, Швеция чемпионатида ўйнаган 32 ёшли Жохн Жуниор Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Жохн Жуниор Игбарума 2024 йилги мавсумда Швециянинг "Сандвикенс" жамоаси сафида 29 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 8 маротаба йўл топишга эришган. 

Жохн Жуниор Игбарума фаолияти давомида Швециянинг "Сайрианска", "Сандвикенс", "Карлстад Юнайтед", "Сириус", "Далкурд" жамоаларида тўп сурган. Унинг охирги жамоаси "Сандвикенс" ҳисобланади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ