“Сўғдиёна” сўнгги турга тайёргарликни бошлаб юборди
Ads

 

Олий Лиганинг 29-турида “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб,  2:1 ҳисобидаги иродали ва қийин ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берди. Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва навбатдаги турдаги рақиби “Бухоро”га қарши тайёргарликни бошлади.

Бухорога қарши баҳсда жиззахликлар таркибида бир нечта йўқотишлар мавжуд. Жамоа посбони Музаффар Абдуллаев сариқ карточкалари сони 4 тага етканлиги сабабли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек,“Қўқон-1912” га қарши баҳсда четлатилган Ихтиёр Тошпўлатов ва Азамат Исроилов ҳам жамоага ёрдам бера олмайди.

Ёшлар таркибида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси вакили Нодир Куйбаков сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги боис ўринбосарлар баҳсини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 30-турида “Сўғдиёна” Бухорода “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 25 ноябрь куни соат 14:00 да “Бухоро” стадионида бўлиб ўтади.