"Сўғдиёна" Туркиядаги дастлабки назорат ўйинини "Днепр"га қарши ўтказди
10 февраль куни “Андижон” билан бирга Туркияга йўл олган Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби кеча дастлабки назорат учрашувини ўтказди.
Украинанинг “Днепр” жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувда томонлар дуранг натижани қайд этдилар – 1:1.
Ўйин бошларида жарима майдони ичидаги қўполликдан кейин белгиланган пенальтини Шохруз Норхонов голга айлантириб жамоасини олдинга олиб чиққанди. Кейинчалик, украиналиклар жавоб голини урдилар ва шу тариқа, ҳисоб бошқа ўзгармади.
Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа навбатдаги ўйинини 16 февраль куни ўтказади.
Фикрлар