"Сўғдиёна" уй ўйинлари учун чипталар нархини белгилади

 

Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клуби раҳбарияти жорий мавсумда муҳлисларга қулайлик яратиш мақсадида иш олиб бормоқда.

Клуб рахбарияти "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ажойиб янгилик ҳақида хабар бермоқда. Маълум бўлишиича, бу мавсумда "Сўғдиёна" ўй учрашувларини бевосита стадиондан туриб томоша қилиш истагида бўлган мухлислар учун чипталар нархи 5000 сўм, болалар учун эса 2000 сўм этиб белгиланди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу мавсум давомида "Сўғдиёна" жамоасининг ўй учрашувларни томоша қилиш учун стадионга бепул кириш имкониятига ҳам эга бўлиши мумкин. Бунинг учун "Сўғдиёна"нинг расмий ижтимоий тармоқларида жамоа тарихига оид саволларга жавоб топишингиз керак бўлади.

Саволларга жавоб топиб чипталар ҳамда совғаларга эга бўлишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!