“Сўғдиёна” ва “Насаф”нинг Жиззахдаги ўзаро тўқнашувида дуранг қайд этилмаган ёхуд "аждарлар" охирги 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишган

Бугун Суперлигаси 25-турига старт берилади. Унда “Насаф” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 39 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 31 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалабага эришган. 1 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 85:32га тенг. Устунлик қаршиликлар тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0, “Сўғдиёна” – “Насаф” 3:2. "Аждарлар" сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 31 март куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида якунланган.

Жиззахдаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Жиззахда 19 бор куч синашишган. 14 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 5 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 49 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 14:35.

Эътиборингизга Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

29.11.2018 Сўғдиёна – Насаф 0:1

01.08.2018 Сўғдиёна – Насаф 0:1

26.09.2017 Сўғдиёна – Насаф 0:3

19.11.2016 Сўғдиёна – Насаф 0:3

21.10.2015 Сўғдиёна – Насаф 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fc Bukhara
27/11/2019 15:22
Olg'a NASAF Kosonliklar sen bilan olg'a