“Сўғдиёна-W” бош мураббийи: "Жамоа бугунги ўйинга 100 фоиз тайёр"

Хабарингиз бор, “Сўғдиёна-W” жамоаси бугун "AFC Women's club championship" турнирида Эроннинг "Бам Ҳатун" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан “Сўғдиёна-W” жамоаси бош мураббийи Шерали Бобокулов ОФК расмий сайтига интервью берди.

– Сизнингча, бу реванш учрашув жамоангиз учун осонроқ бўладими ёки қийинроқми?

– Мураббийлар штаби билан биргаликда рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Бу албатта бугунги учрашувга тайёргарлик кўришимизга ва нимага қодир эканимизни кўрсатишимизга ёрдам беради. Буни албатта ўйинда кўришингиз мумкин бўлади. Иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши ўрганиб чиққанлиги сабабли, бугун эҳтиёткор ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

– Рақиб жамоангизнинг кучли томонлари нимада?

– Ўрганиш жараёнида, рақибларимизнинг кучли томони ҳимоя, кучли интизом ва охиригача курашиш қобилияти эканлигига амин бўлдик. Албатта, биз бу жиҳатларнинг барчасини ҳисобга олдик ва шу асосда ўйинни қурамиз.

– Охирги ўйиндан кейин жамоангизга нима дедингиз? Ва жамоа ҳозир қанчалик тайёр?

– Жамоамга кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз кераклигини, ортиқча ҳис-туйғуларсиз мақсадимизни амалга оширишимиз зарурлигини айтдим. Агар жамоа аввал ҳам доим кўрсатган ўйинни кўрсата олса, жамоада финалга чиқиш учун етарлича куч ва имкониятлар бор. Жамоа бугунги ўйинга 100 фоиз тайёр. Биз тикланиш машғулотларини ўтказдик. Бизда жароҳат олган футболчилар билан муаммо йўқ. Ўйлайманки, кейинги ўйинга тўлиқ тайёргарлик кўрганмиз ва зиммамизга юклатилган вазифани уддалай оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!