“Сўғдиёна”да янги мутахассис иш бошлади

 

Аввал хабар қилинганидек, биринчи давра якунида "Сўғдиёна" дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилган эди. Бугун жамоада дарвозабонлар мураббийи Игорь Михайлов иш бошлади, дея маълум қилади жиззахликлар матбуот хизмати. 

Ушбу мураббий  1980 йил 24 февральда туғилган.  Футболчилик фаолияти давомида у Тошкент вилоятининг “Дўстлик” ,Қозоғистоннинг “Тараз”, Самарқанднинг “Динамо”, Навоийнинг “Қизилқум”, Андижоннинг “Андижон” клубларида дарвозалар дахлсизлигини ҳимоя қилган.

Мураббий сифатида “Обод” клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Бугун Игорь Михайлов “Сўғдиёна” нинг кечки машғулотларига қўшилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!