"Сўғдиёна"дан навбатдаги трансфер: Алексей Носко билан шартнома тузилди

  • 4 январь, 2024, 21:40
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўтган мавсум «Бунёдкор» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида Алексей Носко 1996 йил 15 августда таваллуд топган. Алексей Носко ўтган мавсумда «Бунёдкор» таркибида 25 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 2 та гол ёзидириб қўйган ҳамда 2149 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Футболчи фаолияти давомида «Бате», «Бунёдкор», «Мактаарал», «Торпедо Жодино», «Энергетик-БГУ», «Динамо Брест», «Неман», «Звезда-БГУ», «Сморгон» жамоаларида тўп тепган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, беларуслик легионердан олдин жиззахликлар Ислом Қобилов ва Сардор Қулматов билан ҳам шартнома имзолагани хусусида хабар бериб ўтдик. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!