"Сўғдиёна"га ўз ходимлари олдидаги 28 млн сўм қарзини узиш вазифаси юклатилди

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев ҳамда клуб собиқ футболчиси Сарвар Жўраев “Сўғдиёна”нинг футболчи ҳамда мураббий олдида қарздорлиги мавжуд экани ва уни ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ЎФАга мурожаат қилган эди. 

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур мурожаатларни кўриб чиқди ва вазият атрофлича ўрганилгач, мурожаатларни асосли деб топди. Натижада Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси зиммасига Шавкат Абдухўжаев олдидаги 10 миллион сўм қарз ҳамда Сарвар Жўраев олдидаги 28 миллион сўмлик молиявий қарздорликни бартараф этиш вазифаси юклатилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Агар “Сўғдиёна” футбол клуби қарзларини ўз вақтида тўламаса, жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!