Ads

 

Қисқа муддатли таътилдан сўнг “Сўғдиёна” бугун ўз қароргоҳида йиғилди ва мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Зомин тоғ-ён  бағрида йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошчилигида жамоа 10 кун давомида  йиғинни ўтказади. Йиғин давомида асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарликни яхшилашга қаратилади. Кейинчалик йиғин Жиззахда давом этади.

Жамоани расман Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва Сарвар Каримов тарк этган. Ҳозирча  жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган.