"Сўғдиёна"нинг Жиззахда "Металлург"га қарши ўйинлардаги статистикаси қандай?

Суперлиганинг 5-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Металлург”ни қабул қилади. Бекободликлар мазкур учрашув арафасида превьюни тақдим этди.

«Металлург» ва «Сўғдиёна» жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 42 та ўйин ўтказган: 18 та учрашувда жиззахликлар, 16 тасида бекободликлар зафар қучган. 8 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 58:53, «Сўғдиёна» фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. «Сўғдиёна» 2001 йилда ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Ушбу жамоаларнинг Жиззахда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

01.05.2022 «Сўғдиёна» - «Металлург» - 2:0

26.09.2021 «Сўғдиёна» - «Металлург» - 2:0

03.11.2020 «Сўғдиёна» - «Металлург» - 0:0

21.04.2019 «Сўғдиёна» - «Металлург» - 2:1

09.07.2018 «Сўғдиёна» - «Металлург» - 0:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!