Сон армияга бормасликни уддалади ёхуд Жанубий Корея - Осиё ўйинлари ғолиби (видео)
Ads

Бугун Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол баҳсларининг финал босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди. Ушбу учрашувга ҳакамлик қилиш ҳамюртимиз Азиз Асимов бошлиқ ҳакамлар бригадасига топширилди.

Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ўртасида ўтказилган баҳс 2:1 ҳисобида кореяликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Хусусан, қўшимча бўлимларнинг 936 дақиқасида Ли Сюнг Ву томонидан ҳисоб очилган бўлса, 101-дақиқада Хванг Хи Чанг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 115-дақиқада Аясе Уэда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди ва ўйин шу ҳисоб билан якун топди. 

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: