Сон Хён Мин: Афсусдаман, аммо бу футбол

 

“Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Сон Хён Мин “Ювентус”га қарши (1:2) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрини билдирди.

“Мен жамоадошларим ва мухлислардан фахрланаман. Мухлислар биздан кўпроғини кутишган, мен афсусдаман. Мусобақани бундай якунлаш оғир, аммо бу футбол. Олдинга ҳаракат қилишда давом этишимиз керак”, – деди кореялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” икки ўйин натижасига кўра (3:4) “Ювентус”га мағлуб бўлиб, ЕЧЛни тарк этишга мажбур бўлди.