Сонг Ядонг: "Пётр Янни нокаут қилишим мумкин"
Хитойлик UFC жангчиси Сонг Ядонг ўта енгил вазнда амалдаги чемпион Пётр Яндан реванш олмоқчи.
"Пётрга қарши яна бир бор октагонга чиқишни истайман. Икки йил олдин бўлиб ўтган жангимизда мен жуда ёш ва шошқалоқ эдим. Лекин ўшанда ҳам жуда катта фарқ билан ютқазмаганман. Энди Янни мағлуб этиш қўлимдан келади, реваншда уни нокаут қилишим мумкин", — дея хитойликнинг сўзларини келтирди UFC матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Сонг Ядонг ва Пётр Ян ўртасидаги илк тўқнашув 2024 йил март ойида "UFC 299" турнирида ўтказилган эди. Ўша баҳсда россиялик ММА устаси ҳакамлар якдил қарорига кўра ғалаба қозонган.

Фикрлар