Сўнгги бора буни Месси уддалаганди! Левандовскидан сермаҳсул мавсум

TIGGO 2 PRO

Роберт Левандовски Лионель Мессидан сўнг "Барса" учун бир мавсумда 35 та гол урган илк футболчига айланди. 

Форвард Ла Лиганинг 28-турида "Атлетико"га қарши беллашувда (4:2) гол киритди. 

Левандовски жорий мавсум барча турнирларда 40 та ўйинда ҳаракат қилиб, 35 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Польяк Каталония клубидаги энг сермаҳсул мавсумини ўтказмоқда. 

У сўнгги 4 мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 35 ва ундан кўп гол урган илк футболчига айланди. Буни охирги маротаба Лионель Месси амалга оширган. Ўшанда аргентиналик футболчи клуб учун 47 та баҳсда 38 та гол урганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!