Сўнгги дақиқаларда катта саҳнага чиқадиган Ҳалилов!

"Динамо" Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ОКМКга қарши ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ғалаба голини захирадан майдонга тушган Хислат Ҳалилов 90+6-дақиқада уриб кетди. Ажойиб техникасини ишга солган вингер жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. 

Бу Ҳалиловнинг ушбу мавсумдаги 3-голи ҳисобланади. Бундан олдин ҳам футболчи сўнгги дақиқаларда дарвозани ишғол қилган. "Нефтчи" билан бўлиб ўтган баҳсда у 90+8-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қйўганди. Шунингдек, "Метталург"га қарши беллашувнинг 90+2-дақиқасида Хислат гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган. 

Ҳалилов Ўзбекистон кубоги доирасида бўлиб ўтган "Насаф" билан бўлиб ўтган учрашувда 90-дақиқадан кейин Абдувоҳид Неъматовни ранжитган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!