Сўнгги пара пауэрлифтингчимиз ҳам ўз иштирокини якунлади
Бундан бироз аввал пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -107 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нуриддин Давлатов ўз иштирокини якунлади.
Афсуски, спортчимизнинг уччала уриниши ҳам ҳакамлар томонидан инобатга олинмади ва шу билан Нуриддин мусобақадаги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева кумуш медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Умрзоқов 4-ўринни эгаллаган эди.
Шу тариқа пара пауэрлифтингчиларимизнинг Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки ўз ниҳоясига етди.
Фикрлар