Сўнги секундларигача кураш тақдим этган АПЛ жорий мавсуми якунига етди. Чемпион - "Манчестер Сити"

АПЛ 38-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Кэш учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Коутиньо орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Шундан сўнг "Сити"ни тўхтатиб бўлмади. Гюндоган дубль муаллифига айланди. Бундан ташқари, Родри ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, "шаҳарликлар" АПЛ 2021/2022 йилги мавсум чемпионига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!