Сорана Кирстянинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади
Ads

Руминиялик Сорана Кирстя "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турниридаги муваффақиятли иштироки узоққа чўзилмади.

Париж шаҳрида ўтаётган мазкур чемпионатда Сорана испаниялике Алёне Большовага ҳар иккала сетда тай-брекда имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Франция очиқ биринчилигининг учинчи босқичига йўл олган Большова, энди россиялик Екатерина Александрова ёки австралиялик Саманта Стосур билан куч синашади.