Ads

Бугун Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Крилья Советов" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Москвадаги "Откритие-Арена"да кечган беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 49-дақиқада Сергей Корниленко ҳисобни очди.

59-дақиқада эса Софьян Ханни мувозанатни тиклади. Орадан 1 дақиқа ўтгач эса Лоренсо Мельгарехо москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга эса якуний нуқтани Луис Адриано қўйди - 3:1.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов эса бугун захирада қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: