"Спартак" 1,5 йил ичида 1 марта майдонга тушган дарвозабони билан шартномани бекор қилади

Москванинг "Спартак" клуби раҳбарияти дарвозабон Андреа Романьоли билан амалдаги шартномани бекор қилиш устида иш олиб бормоқда.

"Спорт Экспресс" нашри тарқатган хабарга қараганда,  22 ёшли италиялик футболчидан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" Романьоллини 2019 йил "Рома"дан 3 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Романьоли ўтган 1,5 йил ичида “Спартак-2” сафида бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!