“Спартак” бош мураббийи Ўруновни устунлиги ва нималарга қодирлигини айтди
“Спартак”нинг хорижлик бош мураббийи Доменико Тедеско жамоага янги қўшилган ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов ва унинг ўйин характеристикаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Энг муҳими, биз ёш футболчи билан шартнома туздик. Ҳозир бир биримизни ўрганиш учун вақт керак. У охириги уч ҳафта меҳнат қилмади. Коронавирусдан даволанди. Ҳозирги вазифамиз уни эҳтиёт қилиш ва ҳимоялаш. Унга вақт беришимиз керак. Яхши ўйинчилар бир неча позицияда ўйнай олади. Ўрунов ана шунақа яхши футболчи.
У ёш ва жуда иқтидорли, бизнинг схемамизда 8-рақам вазифасини бажариши мумкин ёки иккинчи ҳужумчи, қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси, ҳатто марказий ҳимоячи ўрнида ҳам ўйнашга қодир. У кучли футболчи. Ҳозирча уни қайси позициясида ўйнатиш бўйича бир қарорга келмадим, лекин яхши футболчига доимо жой топилади, - деди Тедеско.
Маълумотларга қараганда, “Спартак” Ўрунов учун 1,5 миллион евро тўлаган ва футболчимиз билан беш йиллик шартнома имзолаган. Остон “Спартак”да 20 рақамда ўйнайди.
Фикрлар