“Спартак” Газизовдан нега воз кечганининг асл сабабини ошкор қилди. Ўрунов трансферининг дахли йўқ!

Жорий йилнинг июль ойида “Спартак” бош директорлигига тайинланган Шамиль Газизов расман ишдан кетди.

Кўпчилик унинг кетишини ёзги трансферлар мавсумида муваффақиятга эриша олмаганига боғлаётган эди. Хусусан, ёзда фақат “Уфа”дан  ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновни трансфер ҳуқуқини сотиб олиш учун пул сарфланди. Бу трансфер учун Газизовниҳамон танқид қилишмоқда.

Шунингдек, Шамиль Газизов қарорига кўра, Александр Кокорин эркин агент сифатида қабул қилинган бўлса, Виктор Мозес “Челси”дан ижарага олинди.  

“Спартак”нинг коммуникациялар бўйича департаменти раҳбари Антон Фетисов Шамиль Газизов аслида нега ишдан олинганини қуйидагича изоҳлади:

- Шамиль Газизов “Спартак” акционерлари кўриб чиқиши учун клубни стратегик ривожлантиришга оид ўз қарашлари ва режаларини тақдим эта олмади, - деди Фетисов.

Аввалроқ, Москва клубида қайта тикланган спорт директори лавозимига Дмитрий Попов тайинланиб, Газизовнинг асосий ваколатлари унга ўтказилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!