“Спартак” Ўруновнинг ўрнига оладиган легионер кимлиги маълум бўлди
Россия премьер-лигасида легионерларга чеклов борлиги маълум. Унга кўра, бир клуб саккиз нафардан ортиқ хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.
“Спартак”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов қишки трансферлар мавсумида Москва клубини тарк этиши кутилмоқда. Айни пайтда ҳамюртимизга бир неча клуб қизиқиш билдирган. Хусусан, “Рубин” раҳбарияти “Спартак”га Ўрунов бўйича аниқ таклиф берди.
Ўз навбатида, “Спартак”нинг янги спорт директори Дмитрий Попов Ўруновдан бўшайдиган легионер ўрнига таркибни кучайтирадиган хорижлик ўйинчи олишга ҳаракат қиляпти.
“Спартак” бу ўринга “Арсенал” ҳимоячиси Шкодран Мустафини олиб келишни истаяпти. Лондон клубидан кетиш арафасида турган германиялик футболчининг ўзи ҳам янги иш жойи қидираётгани маълум. "Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско катта тажрибага эга ҳамюртини Москвада кутиб олишга қарши бўлмаса керак.
“Спартак” ва “Арсенал” тез кунларда Мустафи трансфери бўйича музокара бошлайди.
Фикрлар