"Спартак" раҳбарияти Ўруновга ишонмаётган мураббий билан шартномани бекор қилмоқчи
"Спартак" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилиши мумкин.
"Спорт-Экспресс" нашри тарқатган хабарга қараганда, Москва грандининг директорлар кенгаши тез орада 35 ёшли германиялик мутахассис билан келишувни бекор қилиш масаласини кўриб чиқади. Гап шундаки, Тадеско “Спартак” билан мавсум охирида якунланадиган амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортган. Шу боис, клуб раҳбарияти жамоага янги мураббий қидириши лозим.
“Спартак” ортда қолган 19 турдан сўнг, РПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Зенит”дан 6 очко ортда қолмоқда.
"Спартак" сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам тўп суради. Аммо у жорий мавсум бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар