"Спартак"га керак бўлмай қолган Остон Ўрунов учун асосий даъвогар маълум. Жамоа ҳамюртимизга ўйин амалиёти беришга тайёр

Россиянинг "Спартак" клуби Премьер-лиганинг иккинчи давраси учун Остон Ўруновни қайдномадан чиқарди.

Ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб оладиган жамоа топилди. "Уфа" клуби Остонни ижарага олишга тайёр. Бу борада Ўруновнинг собиқ жамоаси москваликларга аллақачон сўров юборди.

"Уфа" ярим ҳимоячининг маошини 100% тўлашга ва уни ўйин амалиёти билан таъминлашга тайёр, - дея хабар берди РИА Новостига Бошқирдистон клуби раҳбарияти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!