"Спартак"га қарши ўйиндан олдин "Ростов" футболчиларини нима руҳлантиргани маълум бўлди

Хабарингиз бор ўтган шанба куни "Ростов" сафарда "Спартак"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўзининг 5 та ўйиндан буён давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Хабарларга қараганда клуб раҳбарияти Москвадаги ўйин олдидан футболчиларга 2 ойлик маошларини беришган. Аниқроғи уларга сентябрь ва октябрь ойи маошлари берилган. Бундан ташқари уларга қолган қарздорликларни ҳам тез орада бартараф этишга ваъда беришган.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” айни дамда РПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!