СПЛ. "Ал Ҳилол" "Ал Аҳли" устидан ишончли ҳисобда зафар қучди

Саудия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Савич 1-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Митрович орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 58-дақиқага келиб Сен-Максимен жавоб голини урди. 84-дақиқада Ибанес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Шу тариқа, "Ал Ҳилол" турнир жадвалида 29 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Ал Аҳли" 5-поғонага тушиб кетди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!