Спорт акробатикаси. Терма жамоамиз Осиё чемпионатини 2-ўринда якунлади

25-28 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Павлодар шаҳри спорт акробатикаси бўйича XII Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Эътиборлиси ушбу турнирда иштирок этган юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

“Баянтау” спорт мажмуасида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида мезбонлардан ташқари Ҳиндистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Гонгконгдан 170 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

4 ёш тоифасида, икки турдаги машқ йўналиши – динамика ва мувозанатни сақлаш бўйича ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари 4 та олтин ҳамда 8 та бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор бўлган юртдошларимиз рўйхати:

Олтин:

Асадбек Каримов, Саид Амин Аюбхонов (11-16 ёш, жуфтлик, эркаклар);

Анастасия Пак, Икромжон Носиров (катталар, аралаш жуфтлик);

Ислом Абдураҳмонов, Хасан Турғунов, Бехрузбек Баҳодиров, Жавоҳирбек Неъматов (13-19 ёш, жамоавий эркаклар );

Тимур Ибрагимов, Дамир Хафизов, Диёрбек Камолиддинов, Ҳикматулло Иброҳимов (катталар, жамоавий, эркаклар).

Кумуш:

Умида Турсунова, Меҳринигор Тоймуратова (11-16 ёш, жуфтлик,аёллар);

Айдана Азатова, Жаҳонгир Худойназаров (11-16 ёш, аралаш жуфтлик);

Умида Насибалиева, Икромжон Раимов (12-18 ёш, аралаш жуфтлик);

Ясмина Янсупова, Анваржон Ғофуров (13-19 ёш, аралаш жуфтлик);

Фазилат Тожибоева, Ойнур Мусурмонова, Нигинабону Худойбердиева (11-16 ёш, жамоавий,аёллар);

Сардор Саидов, Давлатшох Муртазоқулов, Жаҳонгир Давронов, Самир Кабиров (12-18 ёш, жамоавий, эркаклар);

Эъзозахон Хонбобоева, Наргизахон Пўлатова, Алина Казимирова (12-18 ёш, жамоавий,аёллар);

Азиза Исамова, Гулноза Мухторова, Солиҳа Эргашева (13-19 ёш, жамоавий, аёллар).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!