Спорт гимнастикаси. Ҳамюртимиз финалга жуда яқин келди

Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида медаллар учун кураш олиб борувчи атлетлар номи маълум. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари асосий даъвогарлар сафига кира олишмади. Фақатгина от устида машқ дастурида Абдулла Азимов медаллар учун яқин келди. Юртдошимиз 14.300 балл билан тўққизинчи натижани қайд этди ва финалчилардан сўнг биринчи захира спортчиси сифатида кўрсатилган. Батафсил:

Эркаклар, от устида машқ:
9. Абдулла Азимов – 14.300
20. Ҳабибулло Эргашев – 13.600

Эркин машқ:
61. Абдулла Азимов – 13.166
71. Ўткирбек Жўраев – 13.000
86. Ҳабибулло Эргашев – 12.700

Халқадаги машқ:
86. Ҳабибулло Эргашев – 12.600
112. Абдулла Азимов – 11.966

Параллель брусдаги машқ:
28. Расулжон Абдураҳимов – 14.233
56. Ўткирбек Жўраев – 13.633
64. Абдулла Азимов – 13.533
98. Ҳабибулло Эргашев – 12.833

Турникдаги машқ:
39. Расулжон Абдураҳимов – 13.266
87. Абдулла Азимов – 12.433
123. Ҳабибулло Эргашев – 11.466

Кўпкураш:
30. Абдулла Азимов – 79.298
45. Ҳабибулло Эргашев – 76.899

Аёллар, турли баландликдаги турниклардаги машқи:
135. Дилдора Арипова – 9.933
140. Оминахон Ҳалилова – 9.400

Тўсиндаги машқ:
130. Оминахон Ҳалилова – 10.100

Эркин машқ:
103. Оминахон Ҳалилова – 11.866

Кўпкураш:
104. Оминахон Ҳалилова – 42.966

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!