Спорт гимнастикаси. Осиё чемпионати ўз якунига етди

16-19 май кунлари Тошкент мезбонлик қилган спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Ушбу медаллар орасида Абдулла Азимовнинг бронза медали унга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этгани, йигитларимизнинг жамоавий дастурдаги кумуш медали эса мазкур йўналишда қўлга киритилган дастлабки медал бўлгани билан ёдда қолди. Барча совриндорлар:

Кумуш медаль:
Жамоавий кўпкураш, катталар (Абдулла Азимов, Расулжон Абдураҳимов, Абдулазиз Мирвалиев, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев);
Абдулазиз Мирвалиев, катталар (таяниб сакраш).

Бронза медаль:
Абдулла Азимов, катталар (кўпкураш);
Сарвар Абулфайзов, ёшлар (таяниб сакраш);
Расулжон Абдураҳимов, катталар (параллел брус).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!